24 December 2015
08:17 -
Истанбулда дунёнинг энг катта 3 қаватли тунели қурилади
“Милиёт” газетасининг хабарида айтилишича, Истанубулнинг Европа ва Осиё қисмлари ўртасидаги Босфор бўғози (турклар Босфор сўзини ишлатмасдан, бўғоз дейдилар) остидан дунёда энг катта, бунинг устига, уч қаватли тунел қуриш лойиҳаси устида ишланмоқда. Тўғрироғи, лойиҳа тайёр, ҳозир бу туннелни қуришни бўйнига оладиган ширкатларни танлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш қачон бошланиши ва қачон тамом бўлиши режалаштирилгани хабарда тилга олинмайди.
31 километрлик туннел Истанбулнинг Европа қисмидаги Инжирликдан Осиё қисмидаги Сўғутличешмага бориши айтилган. Агар шундай бўлса, туннел Босфор бўғозининг жуда кенгайиб Марамара денгизи билан бирлашган жойида бўлади. Яъни, туннел Мармара денгизи остидан ўтади дейиш ҳам мумкин.
Расмда кўринаётгандек, туннелнинг 1-чи ва 3-чи қаватларида бир тарафгагина автомобиллар юрадиган йўллар бўлади, 2-чи қаватда икки тарафли темир йўли бўлади. Бу туннелнинг қурилишида иштирок этиш учун дунёнинг 12 та ширкатидан таклиф олинган, улардан 6 таси танланиши керак. Улар танлангандан кейин, уларга тайёрланиш учун бир йил вақт берилади. Қурилиш 5 йил давом этиши этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Истанбулнинг икки қисмини бирлаштирувчи иккита сув усти кўприк ва 1 та ер ости тунел ишлаб турибди.