23 December 2015
16:24 -
Европа Иттифиқидан кейин АҚШ ҳам Россияга қарши санкцияларини янгилади, бечора русларнинг куни курдларга қолмоқдами?
Кеча Европа Иттифоқи Украина-Россия кризиси туфайли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг муддатини 2016 йил 31 июлгача чўздиргач, АҚШ ҳам Россияга қарши санкцияларини янгилади ва ҳатто кенгайтирди. Санкциялар 22 шахсга ва 12 та ширкатга қаршидир. Бу шахслар асосан Путинга яқин бўлган одамлар бўлиб, улар ва санкциялар рўйхатига кирган 12 ширкат Қрим ва Донбасда актив ишлар олиб боришмоқда.
Сурияда русларнинг учоғи турклар тарафидан уриб туширилгандан кейин, Путин ўзини яна ҳам агрессивроқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди, аммо ҳеч нарсага эришолмади. Кеча Москвага Туркия курдлари тарафидан қурилган ва парламентда фракцияси бўлган Халқларнинг Демократик Партияси раисдоши Салоҳиддин Демиртош раҳбарлигидаги делегация келган эди. Унинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тарафидан қабул қилиниши русларнинг ғариб аҳволини кўрсатади. Бечора русларга Салоҳиддин Демиртошнинг Туркия тарафидан рус учоғи уриб туширилишини қоралаётгани ёқиб кетган бўлса керак. Бу масалада бутун Ғарб Туркия тарафида турар экан, курдларнинг фикри кимни ҳам қизиқтирарди? Аслида, бечора Путин бу делегацияни шахсан ўзи қабул қилса эди, руслар бундан ҳам баттар шарманда бўлардилар.
Ҳеч шубҳасиз, курдлар делегациянинг Москвадаги учрашуви айнан курдларнинг зарарига бўлади, Туркияда курдларга қарши кайфиятни оловлантиради.