31 May 2009
12:11 - Ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Қашқадарёликлар ғолиб чиқди
Болалар спортини ривожлантириш, хусусан, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидор эгаларини аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари жамоалари ўзаро куч синашди, деб хабар беради ЎзА..

Ўзига хос маҳорат кўригига айланган мусобақанинг финал учрашувида бухоролик ва қашқадарёлик ёш футболчилар майдонга тушди. Унда устун келган меҳмонлар биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вакилларига кумуш медал насиб этди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Тошкент вилояти вакиллари устидан ғалаба қозонган наманганликларга бронза медали топширилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону