30 May 2009
23:44 - Эронда масжидни портлатганлар осиб ўлдирилди
Ўтган куни Эроннинг жанубий-шарқида, Покистон чегарасига яқин жойдаги Зоҳидон шаҳарчаси масжидида ўзини ўзи портлатган тирик-бомба 30 муслмоннинг ҳаётини олиб кетгани ва 60 киши ярадор бўлган маълум бўлганди. Охирги маълумотларга кўра 25 киши ўлган, 120 киши ярадор бўлган.

Эрон расмийлари дарҳол бу портлаш АҚШнинг закази билан амалга оширилганини билдирдилар, кеча эса, портлашга жавобгарликни Покистондаги қандайдир террорист ташкилот ўз бўйнига олди.

Эроннинг расмий ИРНА агентиги бугун тарқатган хабарига кўра, бу портлашни уюштирган 3 киши ушланган, ўлимга маҳкум қилинган ва ҳукм бугун осиш йўли билан амалга ҳам оширилган.

- Эрон ҳуқуқ-тартибор органларининг тезкорлигига қаранг, - дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. - 2 кун ўтмасдан жиноятчиларнинг ушланганини қўйиб туринг, уларни суд ҳам қилиб бўлишиб, осишга ҳам улугуришибди. Тахмин қилиш мумкинки, суд исломий суд бўлган ва осилганларнинг ичида бегуноҳ одамлар ҳам борлиги кейин маълум бўлади. Бу каби воқеалар ҳам Ислом дунёсининг обрўсига салбий таъсир қилиши муқаррар, айнан шу сабабли, сайтимизда кўп марта урғулангандек, Исломда ислоҳотларсиз Ислом дунёси олға кетолмаслиги кўриниб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону