АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв чоршанба куни сўнги 9 йил ичида биринчи марта қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизини, яъни расмий тилда "асосий фоиз ставкаси"ни номигагина, аниқроғи, 0,25 фоизга оширгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан, "Федерал Резерв АҚШ иқтисодиётидаги ўсишнинг барқарорлигига ишонмаётганга ўхшайди" деб ёзган эдик. Қаранг, айнан шундай бўлгани исботланди десак бўлаверади.
Бу ҳафтанинг биринчи 3 куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси яхшигина юксалиб борди. Юксалиш Федерал Резерв асосий фоиз ставкасини оширган куни ҳам бўлди. Аммо, пайшанба ва жума кунлари Dow Jones индекси ўпирилди, дейиш мумкин, чунки икки кунлик тушиш 600 дан ҳам кўп эди.
Хуллас, аввалги ҳафтани 17265 билан тугатган Dow Jones жорийдаги ҳафтани 17129 билан тугатди.
Биржа экаспертлари бир оғиздан бундай тушишнинг сабаби сифатида нефть нархининг тушиб кетаётганини кўрсатмоқдалар. Аммо, нефтнинг нархи сал кам бир ойдан бери тўхтовсиз тушиб келмоқда. Dow Jones эса жорийдаги ҳафтанинг бошланғич кунлари жуда юксалганди.
Шундан хулоса қилиш керакки, Dow Jones нефтнинг нархига эмас, Федерал Резервнинг кайфиятига қараб ўзгармоқда. Федерал Резерв 16 декабрда асосий фоиз ставкасини оширишини эълон қилган эди, шунга қараб Dow Jones ҳафтанинг бошида ортиб брди. Аммо, Dow Jones асосий фоиз ставкаси номигагина оширилганини тушуниб етгандан кейин, икки кун пастга шўнғиди. Демак, АҚШ иқтисодининг барқарорлигига Нью-Йорк биржасида ҳали ҳам ишонч йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения