17 December 2015
08:34 -
Эрон ядровий қурол яратиш бўйича ишлар олиб бормаётгани тасдиқланган эмиш

Икки кун аввал, яъни 15 декабрда эса, Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик (АЭХА, инглизчаси - International Atomic Energy Agency) Эрон ядровий қуроля яратиш устида ишлаётгани ҳақидаги айбномаларни исботлаш учун 10 йил аввал бошлаган текширувларини битирганини эълон қилди. АЭХАга кўра, Эрон бир маҳаллар ядровий қурол яратиш устида ишлаган, аммо 2009 йилдан бери бундай ишлар қилинаётгани йўқ.
АЭХА 10 йиллик текширувларни айнан Эрон-“Олтилик” шартномаси имзолагандан кейин охирига етказгани шубҳали кўринади, дейди мухбиримиз. Балки, бу шартнома имзолангандан кейин Эрон ростдан ҳам ядровий қурол яратишга қаратилган программаларини тўхтатган бўлса ҳам, у истаган пайтида бу ишларни қайта бошлаши мумкин. Россия ҳозир Ғарб билан совуқ уруши ичида экан, бу урушда Эрондан фойлаланиш мақсадида, унинг ядровий программаларига ёрдам бериб келгани ва керак бўлса қайтадан ёрдам беришга бошлаши ҳам шубҳасиз.
Маълумки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган 5 мамлакатдан ташқари, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея давлатларининг ҳам ядровий қуроллари бор. Аммо, улар ядровий қуролни бир-бирларини тийиб туриш мақсадида яратганлар, бунинг устига, улар дунёвий давлатлар бўлгани сабабли, ядровий қурол ишлатмасликларига қандайдир ишонч бор.
Бироқ, Эрондаги ислом фанатиклари ядровий қурога эга бўлиб қолсалар, улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Қолаверса, Эрон кимдандир келаётган хавфдан ўзини ҳимоя қилиш учун эмас, аксинча агрессив сиёсат олиб бориш учун ядровий қуролга эга бўлиш ниятидадир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения