Россия Марказий Банки маълум қилишича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 (!!!) баробарга камайган. Мисол учун учинчи чоракда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга атиги 725 миллион доллар жўнатилибди. Бир марталик пул ўтказиш амалиётининг ўртача миқдори 482 долларни ташкил этган.
МДҲ давлатларига Россиядан умумий миқёсда 2,2 миллиард доллар чиқиб кетган бўлиб, бу 2014 йилга қараганда 2,8 баробар камдир. Пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши Россия миллий валютаси курсининг долларга нисбатан тушиб кетиши билан боғланмоқда.
Ўзбекистонга фақат Россиядан келаётган йиллик пулнинг ҳажми Давлат бюджети даромад қисмининг ярмидан кўп бўларди. Бу миқдор камайган бўлса, давлат бюджетимиз чўкаётгани ва давлатимизнинг аҳволини тушуниш қийин эмас.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения