Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, кеча Ислоҳотлар Миллий Радаси (Кенгаши) номли ташкилотнинг навбатдаги йиғилиш бўлди. Ислоҳотлар Миллий Радаси президент, бош вазир, вазирлар, парламент раиси ва параламент комитетларининг раҳбарлари ва 4 нафар фуқаролар жамиянинг вакилларидан иборат бўлиб, унинг вазифаси Украинани ЕИ талабларига мос келтириш учун ўтказилиши керак бўлган ислоҳотларни амалга оширишдир.
Бу йиғилиш пайтида Ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилоятининг губернатори, собиқ Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили билан жанжал чиқарибди. У Саакашвилидан коррупция ботқоғида қолган Одесса порти қошидаги қандайдир заводни хусусийлаштириш масаласи бўйича нима учун россяилик олигарх, Уралхимнинг эгаси билан гаплашганини сўрабди. Саакашвили бу саволдан шунчалик ғазабга келибдики, Авваковга "Михаил Саакашвили билан ҳеч кимнинг бундай гаплашишга ҳаққи йўқ, сен коррупцион вазирсан, мен ҳалол одамман" деган экан, Аваков унинг юзига қўлидаги стакандаги сувни сепибди.
Арсен Аваков Фейсбукдаги саҳифасида Саакашвилини урмоқчи бўлганини, аммо ўзини зўрға тўхтатиб, сув сепиш билан чекланганини ёзибди.
Ислоҳотлар Миллий Радаси йиғилишининг бошқа қатнашчилари бу жанжалга қандай муносабат кўрсатганлари хабарларда айтилмайди.
Михаил Саакашвилитини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Собиқ Совет республикаларининг ҳаммасида, балки, Болтиқбўйидагилардан ташқари, коррупция ботқоғида ётибди. Уларни бу ботқоқдан олиб чиқиш осон эмас. Аввал ҳам айтганимиздек, Саакашвили укоррупционерларга қариш эмас, коррупцияга қарши курашиши керак. Саакашвили бор коррупционерларни синдиролса, ўрнига бошқалари чиқаверади.
Авваламбор, Украинани демократлаштириш устида ишлаш керак. Мамлакат демократлашган сари коррупция ўз-ўзидан камаяверади. Аммо, аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, автомобиллар бор экан, автоҳалокатларни йўқ илиб бўлмагани каби, одамлар бор экан, коррупциянинг бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Демократия уларни минималлаштиради, холос.