Ҳозиргина АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда журналистлар олига чиқиб, ўз мамлакатининг ИШИДга қарши кураш стратегиясини эълон қилди. АҚШнинг стратагияси Барак Обаманинг бугунги баёнотисиз ҳам маълум эди - ИШИДни йўқ қилиш. Бугун ИШИДнинг қачон йўқ қилишини эълон қилиндими? Йўқ, ҳеч қандай муддат тилга олинмади.
Масхарабозлик шундан иборатки, дунёнинг энг кучли давлати АҚШ ўзини Халифалик ёки Ироқ Шом Исломий Давлати (ИШИД) деб атаса ҳам, аслида, бир ҳовуч террористдан бошқа наса бўлмаган гуруҳга қарши стратегияни эълон қилишидир. АҚШнинг бу гуруҳни йўқ қилиш стратегияси ҳам бор деб фараз қилайлик, аммо у АҚШ Президентининг махсус баёноти билан эълон қилишга арзийдиган нарсами? Табиий, йўқ.
АҚШ Президенти ўзининг исломий терроризмига, қолаверса Ислом дунёсига нисбатан олиб борадиган сиёсатининг стратегиясини белгиласа эди, ҳамманинг диққатини ўзига тортган бўларди.
Ҳа, Доналд Трамп ҳақ, АҚШ ўзгаришларга, янги президентга муҳтож. Доналд Трампнинг мусулмонларга нисбатан стратегияси ҳам маълум. Энг камида, уларни Америкага киритмаслик.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения