Шу кунларда АҚШнинг Колифорния штатидаги мачитларнинг бирини номаълум одам ёки одамлар ёқиб юборишга ҳаракат қилдилар, аммо ёнғин тезда ўчирилди. Бошқа бир мачитга эса гранатанинг муляжи, яъни гарнатага ўхшатиб қилинган бир нарса отиб кетилди.
Табиий, мачитларга қарши қилинган ҳужумларнинг сабаби - "террор" ва "исломий террор" тушунчаларининг синонимга айланиб бораётганидан ташқари, 2 декабрь куни эр-хотин мусулмон террористи айнан Калифорния штатида 14 кишини ўлдириб, 17 кишини ярадор қилшанларидир.
Дунёда сал кам ҳар куни бўлиб турган исломий терактлар, Афғонистон ва Покистонда Толибон, Ироқ ва Сурияда ИШИДчи жиҳодчилар қилаётган ишлар жавобсиз қолмаслигини ақли бор одамлар аллақачон тушунишган.
Ҳозир Англияда бир неча мачит ёпиб ташланди, Калифорнияда мачитларга ҳужумлар бошланди, АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп мусулмонларнинг АҚШга эмиграциясини тақиқлаш кераклигини гапиришгача борди. Булар ҳаммаси ҳолва, агар мусулмонлар, биринчи навбатда, Ислом уламолари шу пайтгача ишлатмаган каллаларини ишлатишга бошлашмаса, Ислом дунёсининг имижини ўзгартириш йўналишида амалий ҳаракатлар қилишмаса, мусулмонларга қарши кенг маънода Холокост бошланиши муқаррар.
Мусулмонларни бу хавфдан қутқаришнинг биттагина йўли борлиги ҳам маълум. Бу йўл - Исломда чуқур ислоҳотлар қилиш, авваламбор, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Ислоҳотлар доирасида Исломнинг ягона фарзи "имон" эканлигини ҳам тан олиш лозим. Чунки, ҳозиргача Ислом уламолари Қуронни ҳам тўғри ўқий олмаганлари сабабли фарз деб ҳисобланаётган 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот каби нарсалар қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган амлиётлардир.