13 December 2015
16:18 -
Референдум натижаларига кўра, Арманистон президентлик давлатидан парламент давлатига айланади. Нима учун?
6 декабрда Арманистонда мамлакaтни парламентар бошқарув системасига ўтказиш бўйича референдум ўтказилган эди. Ҳокимиятдаги Республикачилар Партиясининг ташаббуси билан ўтказилган референдумда сайлов ҳаққига эга бўлганларннинг 50,74 фоизи қатнашгани ва уларнинг 63,37 фоизи янги бошқарув системасига ўтиш учун овоз бергани бугун Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан тасдиқланди. Демак, Арманистон президентлик давлатидан парламент давлатига ўтиши аниқ бўлди.
Эслатиб ўтиш керакки, президентлик бошқаруви мавжуд бўлган давлатларда айнан президент давлатнинг ва ижроия ҳокимиятнинг раҳбаридир, яъни ҳукумат ҳам президентга бўйсунади. Параламентар давлатларда асосий роль парламентда бўлади, президент рамзий лавозимдир. Ҳукумат парламентга бўйсунади.
Ҳақиқий барқарор демократик давлатларда бу икки бошқарув системасидан қайси бири мавжуд эканлиги унчалик муҳим эмас. Аммо, баъзида давлат қайси бошқарув системаси остида эканлиги жуда муҳим роль ўйнайди.
Турли ўтиш даврларида президентлик системаси яхшироқ кўринади, аммо демократия чуқур ўрнашиб улгурмаган давлатларда президентлик бошқарув системаси тезда авторитар ва ҳатто диктатураларга йўл очиши мумкин.
Арманистон аҳолиси 3 млн бўлган кичик бир давлат бўлиб, сўнги асрларда Россиянинг ҳимояси остида мустақиллигини сақлаб келмоқда. Шундай бўлса ҳам, давлат ичида сиёсий барқарорлик йўқ. Бошқарув системасини ўзгартириш ҳам шу беқарорликнинг натижасидир.