12 December 2015
16:30 - Ислом дунёсида оддий кундалик воқеалар давом этмоқда: Афғонистондаги терактда 7, Суриядагисида 22 киши ҳалок бўлди

Associated Press агентлиги Афғонистон ички ишлар вазиргининг матбуот котиби Сидиқ Сиддиқийга асосланиб тарқатган хабарига кўра, Қобулдаги Испания элчихонаси олдида бир автомобилнинг террористлар тарафидан портлатилиши натижасида 4 афғон полиция офицери, 2 испан полициячиси ва яна бир киши ҳалок бўлди. Террористлар билан отишма ҳам бўлган, тасодифан шу ердан ўтиб кетаётган одамлардан 7 нафари ярадор бўлган. Афғон полицияси ҳамма террористларни йўқ қилган, элчихона яқинидаги қандайдир меҳмонлар уйида бўлган 13 чет эллик қутқарилган.

Бу теракт учун маъсулиятни Толибон ўз зиммасига олар экан, Испания Бош вазири теракт Испания элчихонасига эмас, ўша меҳмонлар уйига ҳужум бўлганини билдиди. Теракт уюштирлган жойда кўп элчихоналар, меҳмон уйлари ва кошона бинолар борлиги ҳам хабарларда айтилмоқда.

Суриядаги қонли воқеа эса, оддийдан ҳам оддий. Чунки, Сурия умуман шу каби воқеалар ичида яшаётган жаҳаннамга айланиб бўлган.

Хуллас, террористлар Хомс шаҳрининг марказида жойлашган Ал-Аҳли ҳарбий касалхонаси олдида олдинма-кетин иккита миналаштирилган автомобилни портлатдилар. Ҳозиргача 22 киши ҳалок бўлган, ярадорлардан 70 киши каслхонага ётқизилгани, уларнинг ичиад оғир аҳволдагилар кўплиги айтилмоқда. демак, ҳалок бўлганлар сони яна ортади.

Башар Асад режими ва у билан уруш олиб бораётган, аммо Ғарб террорист деб ҳисобламайдиган қуролли гуруҳлар ҳафта бошида тинчлик эълон қилишган эди. Шу сабабли, Сурия Бош вазири ҳам терактни ИШИД жангарилари уюштирганига имо-ишора қилди.

Русларнинг "Новости" агентлигининг хабарига қўйилган расмнинг бугунги терактга алоқаси йўқ, аммо Сурия шаҳарларининг бугунги аҳволини кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону