08 December 2015
15:13 -
Қримни Украина тарафидан энергоблокада қилиш тўхтатилди
Маълумки, Қримтатарлар Миллий Мажлиси ва Украинадаги "Ўнг сектор" биргаликда Украинадан Қримга электр энегияси олиб борадиган линияларни 22 куни ишдан чиқариб, кейин уни тузатилишига ҳам йўл қўймасдан Қримни бутунлай электроэнергиясиз қолдираган эдилар. 26 ноябрда қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли: Қримни энергетик блокада қилиш давом этиши кераклиги ҳақида баёнот ҳам берган эди.
Россия турли йўллар билан Қримни электрэнергия билан қисман таъминлаб турган бўлса ҳам, у ердаги аҳоли қийин аҳволда қолган, норозилик кўпая бошлаган эди. Аммо, шу кунларда қримтатарларнинг лидерлари ҳам блокадани тўхтатиш кераклигини айтдилар. Кеча Украина ҳукумати ҳам шу фукрга келганини билдирган эди. Шундан кейин Қримга электр энергия бериш тикланди.
Ўта радикаллиги билан танилган "Ўнг сектор" аввалига қирмтатарларни ва Украина ҳукуматини Москва билан келишувда айбласа ҳам,охир-оқибатда блокадани давом эттириш ҳаракатида эмаслигини эълон қилди.