08 December 2015
06:41 - Доналд Трампдан ислом терроризмига жавоб: Мусулмонларни АҚШга эмиграцияси тақиқлансин

2016 йили АҚШда бўладиган презилентлик сайловларига Республикачилар Партияси номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган миллиардер Доналд Трамп 2 декбрь куни Калифорнияда 14 кишининг ўлдирилиши ва 17 кишининг ярадор қилиниши билан битган теракт ҳақида гапирар экан, уни қоралаш билан чекланмади ва ҳар доимгидек шок терапияси усулида мусулмонларнинг АҚШга кўчиб келишини тақиқшлаш кераклигига урғу берди. Бундай дейиш учун асос сифатида бу терактни уюштирган эр-хотин радикал исмломчи эканлиги аниқланганини кўрсатди.

Шу сабабли, аслида, Доналд Трамп радикал исломчиларни назарда тутган дейиш мумкин, аммо ҳар бир мусулмоннинг радикал ёки радикал эмаслигини олдиндан билиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Демак, гап ҳамма мусулмонлар ҳақида кетаяпти дейиш мумкин.

Кечаги хабарларимиздан бирида Лондонда паркда номоз ўқиётган сурияли эр-хотиннинг олдига туриб олган икки нафар кайфи бор инглиз аёли номоз қилаётганларни сўз ва ҳаракатлари билан ҳокоратлагани, улардан бири ўша ерда этагини кўтариб ва иштонини ечиб, енгил ҳожатинини ҳам чиқарганини айтган эдик.

Кеча яна бир хабар тарқатилда. Европанинг қайсибир шаҳридан Парижга учиш учун тайёрланаётган йўловчи учоқдан бир мусулмон йигит тушириб юборилибди. Унинг устидан шикоят қилган бошқа бир йўловчининг айтишича, у йигит учиш олдидан дуо ўқиган, кейин қўлидаги копмпютерда қандайдир арабча кино кўришга бошлаган ва ҳаммада у йигит террорист эмасми, деган шубҳа пвайдо бўлган.

Мана энди Доналд Трампнинг гапларига қаранг. Бу ерда ҳам мусулмонларга салбий муносабатни кўраяпмиз. Мусулмонларга нисабатан салбий муносабат соат сайин кучайиб бормоқда ва уни энди тўхтатиб бўлмайди. Тўхтатишнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик прниципини тан олишига эришишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону