30 May 2009
13:12 - Туркманбоши-2 ички ишлар вазирини ишдан олди
Русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазири Оразгелди Аманмурадовни истеъфога жўнатган. Туркманистон телевидениесида айтилишича, Туркманбоши-2 бу қарорини Давлат Хавфсизлик кенгашининг Ички ишлар вазирлигида ўтказилган сайёр мажлисида эълон қилибди. Президент вазирнинг камчиликларини санаб ўтар экан, мамлакатда наркотиклар билан боғлиқ жиноятларнинг, айниқса, оғир жиноятларнинг сони кўпайгани, вазирлик ходимлари ичида жиноятлар сонининг ошишини кўрсатибди.

Ишдан олинган вазир шу вазирликка қарашли махсус милиция ўрта мактабнинг директори лавозимига жўнатилган. Янги вазир қилиб вилоят бошқармаларининг бирида бошлиқ бўлиб ишлаётган Искандер Муликов тайинланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону