03 December 2015
21:47 -
Ўзбекистонда умуий авф - Амнистия эълон қилинди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтига жойлаштирилган қарор матнига кўра, тақиқланган ташкилотларда фаолият юритиб, тузалганлар энди авфга лойиқ эмас. Жазони қисқартириш йўқолган. Аммо авфнинг қолган қисми анъанавий амнистия актларидан фарқсиз.
Президент тақдимномаси билан амалга кираётган амнистия актига кўра аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари ва I ва II гуруҳ ногиронлари жазодан озод қилинади. Албатта бу бандлар кўпчилик фуқаролик жамияти вакиллари бўлган дўстларимизнинг озод қилинишига умид беради. Аммо қарорнинг сўнгги қисмида авф ЖАЗОНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ МУНТАЗАМ РАВИШДА БУЗАЁТГАН шахсларга татбиқ этилмасин, дейилгани ҳафсалани пир қилади. Яъни, қамоқхона маъмурияти ёрдами билан “жазо муддатин ўташ тартибини бузаётган” дўстларимизнинг озодлиги масаласи яна савол остида қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения