The Guardian нашри Жорж Вашигтон Универиситетида олиб борилган тадқиқотларнинг натижаларини эълон қилиди. Уларга кўра, юзлаб америкаликлар ИШИД жангариларини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий тўр-тармоқлардан фойдаланадилар.
Университет тадқиқотчилари исломчиларни қўллаб-қувватлайдиган 400 дан кўпроқ одамнинг Интернетдаги саҳифаларини текширишибди ва кўришибдики, бундайларнинг ўртача ёши 26, уларнинг 14 фоизи аёллар, ўша 400 кишининг ярмидан кўпроғи чет элларга саёхат қилишган, уларнинг сал кам ярми мусулмончиликни яқинда қабул қилганлар. ИШИД учун одам ёллаш асосан Twitter орқали қилинар экан.
Бу рақамлар америкалик мусулмонлар ичидаги исломчиларга ҳақиқий муносабатни ўзида акс эттирмайди, дейди мухбиримиз. Чунки, амалда америкалик мусулмонларнинг жуда катта қисми турли жиҳодчиларни, жумладан, ИШИДни қўллаб қувватлайди, уларнинг кўпчилиги Интернетдаги ижтимоий тармоқларга чиқмайди ҳам. Ҳақиқий аҳволни кўрсатадиган маълумотлар махсус хизматларда бўлса керак, аммо, табиий, улар бу маълумотларни эълон қилмайдилар.
Нафақат америкалик, балки бутун жаҳон мусулмонларининг кўпчилиги жиҳодчиларни қўллаб қувватлашади. Уларнинг фикрича, мусулмон дунёсининг қолоқ, қашшоқ ва кучсизлига мусулмон давлатлари Ғарб тарафидан босиб олинганининг натижасидир. Мен бундайлар билан Туркияда ҳам Америкада ҳам кўп гаплашдим, дейди "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат. Мен уларга "Биз аввал кучли бўлсак, бизни қанақа қилиб босиб олдилар? Аслида, Ғарб бизни босиб олмасданоқ кучсиз эдик, ҳали ҳам кучсизмиз, аввалги кучсизлигимизнинг сабаби - ҳамма давлатлар исломий бўлганлигидир. Бу дунёда ҳамма билан бир хил даражада яшашимиз ва риволанишимиз учун дунёвийлик принципини қабул қилиш лозим дейишим билан гапдан қочишади. Чунки, бунақа нарсаларни тушунишмайди."
Уларнинг кўпчилиги вақти келиб бутун дунё исломий давлатларга айланиши ва Халифатга бирлашишига ишонишади. Тўғри, уларнинг мутлақо кўпчилиги бу йўналишда бирон иш қилишни ўйламайди. Аммо, ўйлайдиганлар чиқса, уларни ёки актив ёки пассив шаклда қўллаб-қувватлашади.
Айнан шу тажрибамдан келиб чиқиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом давлатлари қашшоқлик ва қолоқликда қолаверадилар деган фикрга келдим. Аммо, ҳозир кўриниб турибдики, Ислом динининг ўзи жиддий ўзгаришлар қилишга қодир эмас. Шу сабабли, бу ишга Ғарбни ҳам тортиш керак. Ғарбда мусулмонларнинг сони кун сайин ортиб борётгани сабабли, Ғарбнинг бу ишга қўшилиши Ислом динининг ички ишига аралашиш бўлиб ҳисобланолмайди.