Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов қаламига мансуб “Олға, фақат олға менинг суюкли юртим - Турманистоним” қўшиғи энг кўп ашулачи жўрлигида айтилган қўшиқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Мазкур ҳиргойи 27 октябрь куни Туркманистоннинг Мари шаҳрида кенглиги 70 метр, баландлиги 35 метр бўлган туркман ўтови шаклидаги улкан концерт залида 4 166 нафар ижрочи томонидан куйланди. Залга йиғилган томошабинлар ҳам, қўшиқчилар билан бирга саҳнада ўрнатилган монитордан туркманбоши ҳам қўшиққа жўр бўлди.
Гиннеснинг рекордлар китоби вакиласи Шейдо Субаши-Гемижи туркманбошига бу қўшиқни ёзгани учун миннатдорчилик билдириб, қўшиқ энг кўп ашуллачи жўр бўлиб айтилган қўшиқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олгани хусусидаги сертификатни шахсан топширди.
Бу хақдаги хабарларни ёритган ўзбек маҳаллий матбуотига кўра, узоқ йиллардан буён авторитар бошқарув остида бўлиб келаётган Туркманистон дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан биридир. Нефт ва газга бой мамлакатда президент табиий бойликлар сотилишидан кўриладиган даромад ҳақида халқига ҳисоб бермайди. Гўё, Ислом Карим халқига ҳиосб берадигандек, дейди мухбиримиз.
Лекин, шуни ҳам билиш керакки, балки Туркманистонда кўзга кўринадиган на диний, на сиёсий мухолифат бўлмагани туфайлидир, Туркманистон президентларини, аввалгисини ҳам, ҳозиргисини ҳам, Ислом Каримга ўхшаш қонхўр деб бўлмайди. Демак, Ислом Карим қаерга кириши ҳам, қандай кириши ҳам ҳозирданоқ маълум.
Расмда: Марказий Осиёнинг турли рекордлар китобларига кириши аниқ бўлган бешта диктатори.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения