30 November 2015
18:23 - Каттақўрғондаги хонадонлардан бирида газ портлади
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мундиён қишлоғидаги Қосимовлар хонадонида маиший газ портлаб, хонадоннинг 4 нафар вакили оғир тан жароҳати олди. Хонадон соҳиби, 56 яшар Феруз Қосимов Каттақўрғон тумани Марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида орадан 5 кун ўтиб, 28 ноябр куни оламдан ўтди.

Маълум бўлишича, 23 ноябр тунда газ тармоғида узилиш бўлган. Узилишдан кейин, табиий, ёниб турган газ ўчиб қолган. Газ қайта уланган пайтда эса хонадон эгалари уйқуда бўлишган. Уйғониб, чироқни ёққач қисқа туташувдан портлаш юзага келган. Ҳодиса юзасидан Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан терговолди суриштирувлари олиб борилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону