30 November 2015
02:09 -
Путинга яна бир шапалоқ Озорбайжондан: Россия орқали йўллари бекитилган турк ТИРлари Марказий Осиёга Каспий орқали боради
Россиянинг Туркияга қарши киритган санкциялари ичида Туркиядан Марказий Осиёга кетаётган катта юк ташувчи автомашиналар - туркчасига ТИРлар - учун Кавказ ва Россия орқали Каспий денгизининг шимолидан ўтадиган йўлнинг руслар тарафидан бекитилиши бор эди.
Туркия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Озорбайжон дарҳол туркларга ёрдам қўлини чўзиб, Марказий Осиёга кетаётган ТИРларни ўз ҳудудлари орқали Каспий денгизи бўйига чиқариш ва паромлар орқали Туркманистонга етказиш йўлини таклиф қилибди. Аввал ТИРлар Туркиядан Гуржистон орқали Россияга ўтиб, кейин Каспий денгизининг шимолидан Қозоғистонга етиб борардилар. Ҳозир бу йўлла турклар учун бекитилган сабабли жуда кўп ТИРлар Гуржистон-Россия чегарасида тўхтаб қолганлар.
Туркларнинг "Миллиёт" газетасидан олинган харита-расмдан кўриниб турибдики, ТИРларнинг Марказий Осиёга Озорбайжон ва Каспий денгизи орқали бориш йили Россияда орқали ўтадиган йўлдан қисқадир. Баҳона билан Каспий денгизида паромларнинг ишлаши яна ҳам юқорироқ даражага кўтарилади.
Ўзбеклар учун қизиқ бўлиши керак бўлган факт шундан иборатки, "Миллиёт" газетасидаги хабарда Ўзбекистон умуман тилга олинмайди ва асосан Туркиядан ТИРларнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга юк ташиши тилга олинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения