27 November 2015
20:34 -
Ўзбекистонда советча ташқи сиёсат: “Жазоир билан дўстлик” жамияти тузилди
Маҳаллий матбуотнинг бугунги хабарларига кўра, Шимолий Африкада жойлашган Жазоир давлати билан дипломатик алоқалар юқори босқичга чиқади. Шу боисдан ҳам кеча Тошкентдаги “Miran International Hotel” мехмонхонасида “Жазоир билан дўстлик” Ассоциациясини ташкил этишга бағишланган таъсис мажлис бўлиб ўтди. Бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Носир Бушерит таъкидлашича, ундан шу йилнингёзида ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган Президент Ислом Карим икки томонлама муносабатларнинг истиқболи хусусида қайғурмоқда. Ўзаро манфаатли савдони ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Социализм “инқилоб” қилган мамлакат билан Ўзбекистоннинг алоқалари ҳақидаги бу хабарни ўқиб, кулишингини ҳам, йиғлашингини ҳам билмайсан киши, дейди мухбиримиз. Ривожланган дунёдан иҳоталанган, демократик ҳамжамиятдан яккаланган лубянкачи Ислом Каримнинг бу ҳаракатлари унинг яккамоховлигига ишоратдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения