27 November 2015
06:14 - Франция ва Россия президентлари Москвада учрашдилар, матбуот конференциясида умумий гаплар гапирилди, Аюдураҳим Пўлатга қулоқ солмаётган Ғарб ва Россия боши берк кўчада

Франсуа Оланд ва Владимир Путиннинг 26 ноябрдаги 2,5 соатлик учрашуви ярим кечасига яқин, тўғрироғи, Москва вақти билан 22:15 да (Тошкентда - 27 ноябрь соат 1:15) тамом бўлди. Сўнгра икки президент биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар.

Табиий, асосий мавзу ИШИДга қарши кураш бўлган, аммо Туркия тарафидан Россия ҳарбий учоғининг уриб туширлгани ва ҳатто Украина масаласи ҳам тилга олинган.

Матбуот конференциясида терроризм ва жумладан ИШИДни йўқ қилиш ҳақида аввалдан гапириб келинаётган гаплар яна айтилди, тарафлар бу масалада ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари ҳақидаги жонга тегиб бўлган гаплар қайтарилди. Аммо, ҳамкорлик қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Сурия ва Башар Асаднинг келажаги ҳақида тарафларнинг фикри турли эди, турлилигича қолмоқда. Демак, аслида, жиддий ҳамкорлик бўлолмайди.

Шундай экан, Франсуа Олланд Москвага нимага келди деган саволга жавоб йўқ. Икки тараф русларнинг учоғини намойишкорона уриб туширган Туркия ҳақида ҳам келишишлари мумкин эмас. Чунки, Туркия Франция каби НАТО аъзоси, НАТО ва Россия бир-бирларига душман эдилар, ҳозир эса душманлик даражаси ортиб бормоқда.

Франция Президентининг Москвага қисқа ташрифиниинг асл сабаби, дейди мухбиримиз, Франсуа Олланд мусулмонларнинг сони соат сайин ортиб бораётган ўз мамлакатида, Париждаги исломчиларнинг терактларидан кейин, нима қилишни билмаслигида, Путиндан бирон маслаҳат чиқиб қолар деган умиди борлигида. Аслида, Путин ҳам нима қилишини билмайди. У фақат куч ишлатишни билади, иддизлари Ислом динининг ўзида бўлган ислом терроризмини эса, куч билан йўқ қилиб бўлмайди.

Дунёнинг энг кучли мамлакатлари, яъни Ғарб ва Россия биргаликда ҳам ИШИД каби кичкина террористик гуруҳ қаршисида ночор аҳволда ўтирганлари - дунё Ислом терроризми қаршисида кучсиз эканлигини кўсатмоқда, холос. Дунёнинг бу масалада "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифларига қулоқ солишдан бошқа йўли йўқ. Тўғри, Абдураҳим Пўлат ўз таклифларини ҳозрича фақат АҚШ Президентига етказди, аслида, ҳаммага етказиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону