30 May 2009
00:35 - Самарқандда жойларнинг номи ўзгарди
Вилоят ҳокими Ў.Барноев Ўзбекистон Республикаси топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси мажлисининг 2009 йил 14 апрелдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор жойларнинг номини ўзгартирди.

Тарих ғилдираги қандай айланаётганини номлари ўзгартирилган жойларнинг қисман эълон қилаётганимиз қуйидаги рўйхатидан ҳам кўриш мумкин:

Самарқанд шаҳри бўйича:

Ф.Хўжаев маҳалла фуқаролар йиғини Токзор маҳалла фуқаролар йиғини деб номланди
У.Юсупов маҳалла фуқаролар йиғини - Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини
Халқлар дўстлиги маҳалла фуқаролар йиғини - Барака маҳалла фуқаролар йиғини
А.Набиев маҳалла фуқаролар йиғини - Зиёлилар маҳалла фуқаролар йиғини

Геофизика маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

А.Набиев кўчасига Саноатчилар номи берилди
Ф.Хўжаев кўчасига - Тараққиёт

Пайариқ тумани Қорасув маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

Й.Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини - Фидокор маҳалла фуқаролар йиғини

Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

Ш.Рашидов кўчаси - Истиқлол деб қайта номланди
.
Нуробод тумани ҳудудидаги Шарқ юлдузи маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

К.Маркс кўчаси - Ёшлик
Т.Охунова кўчаси - Истиқлол

Жомбой тумани ҳудудидаги Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

Охунбобоев кўчаси - Чаманзор
Ҳамза кўчаси - Бинокор

Булунғур тумани бўйича:

Шўро қишлоғи - Олмазор:
Кизил қўшин қишлоғи -– Гулистон

Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини бўйича:

Инқилоб кўчаси - Шабнам
А.Икромов кўчаси - Яккатут деб қайта номланади

Манба: Zarafshon газетаси, 30.04.2009 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону