19 November 2015
01:44 - "Ҳаракат" яна ҳақ чиқди: Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гулен ва тарафдорлари ўзига хиёнат қилишганини очиқлади

Аввал Туркия Бош вазири, ҳозир эса Президенти бўлган Ражаб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси аввал "нурчилар", кейин "фатхулла-геленчилар" оқимининг лидери Фатхулла Гулен билан доим бирга бўлгани, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг ҳокимиятга келишида бу икки оқим биргаликда курашгани, аммо 2013 йилнинг охирида кутилмаганда фатхулла-геленчилар Ражаб Эрдўғонга қарши бўлиб қолганлари ҳақида "Ҳаракат" мухбирлари анчадан бери гапириб келардилар. Мухбирларимизнинг фикрича, бундай ажралишнинг сабаби - фатхулла-гуленчилар ҳокимият ичида кучли мавқега эга бўлганларига ишониб, уни бутунлай қўлга олиш ҳаракатига тушишгани бўлиб, улар ҳозирги босқичда ютқазган эдилар.

Кеча Ражаб Эрдўғон Туркиядаги ATV ва "A Haber" телеканалларининг биргаликда олиб борадиган программаларидан бирида иштирок этиб, бугуннинг актуал масалалари ҳақида гапирибди.

Табииий, у Туркияда ўтказилган G20 cаммити, Туркияда бу йил икки марта ўтказилган парламент сайловлари ва ўз партиясининг ғалабаси, Париждаги террористик актлар ҳақида ўз фикрларини билдирган.

Аммо, суҳбатнинг охирида у фатхулла-гуленчилар билан оралари бузилгани воқеасини ҳам тилга олиб, "давлат ичида давлат" ёки "параллел струтура" деб ҳам айтилаётган бу гуруҳга ташланган. Эрдўғон бу гуруҳ одамларини яхши билишини, улар ҳам ўзини яхши билишларини айтиб, сўзларини шундай якунлабди: "Улар Ражаб Эрдўғонга хиёнат қилдилар, аммо мен уларга хиёнат қилмадим. Мен фақат миллатнинг ва мамлакатнинг ҳақларини улардан қайтариб олиш учун курашмоқдаман, бир ўзим қолсам ҳам курашни давом эттираман".

Кўринишидан, Эрдўғон бу курашга жиддий киришган, ҳозир Туркиянинг бутун ҳокимияти қўлида бўлгани сабабли ўз ғалабасига ишонади. Аммо, қарши тараф ҳам бўш келмаслиги аниқ. Буни яхши тушунган Ражаб Эрдўғон ҳозир АҚШда яшаётган Фатхулла Гуленнинг катта маблағлари борлигини, ҳозир унинг одамлари АҚШда мафиялашаётганини айтиб ўтган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону