"Озодлик" радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Хоразм вилоятининг Урганч тумани Ғойбу қишлоғида яшовчи 30 ёшли Дилноза Ҳудойберганова икки фарзандини пичоқлаган. Оқибатда 7 ёшли Шаҳло ҳаётдан кўз юмган, 10 ёшли Бозорбой оғир яраланган. Воқеа 15 ноябрь куни оқшомда рўй берган. Аёлга нисбатан Ўзбекистон қоунчилиги жиноят мажмуининг қотилликка оид моддалари билан терговга тортилган.
Гувоҳларга кўра, аёл тергов пайти рўзғор тебратишга қийналгани сабабли фарзандларини пичоқлаганини айтибди. Аёл мактабда фаррош, унинг эри қоровул бўлиб ишларкан.
Бу каби оилавий фожеaлар, минг афсуски, дунёда тўлиб-тошиб ётибди, ривожланган ва ўзига тўқ мамлакатларда ҳам ва айнан шунақа воқеаларни хабар қилиш билан шуғулланадиган турли сайтларнинг сони (уларни "сариқ пресса" дейишади) ўша воқеалардан ҳам кўпайиб кетган. Шундай экан, бундай воқеанинг хабар қилиниши, кунига 1соат эшиттириш олиб борадиган "Озодлик" радиосининг ўзбек хизмати учун аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Бу радионинг олдига эгаси АҚШ тарафидан қўйилган бутунлай бошқа вазифалар бор, аммо ўзбек хизматининг ходимлари Ўзбекистон учун муҳим бўлган мавзуларни эмас, шунақа олди-қочди нарсаларни эфирга узатиб, вақт ўтказадилар.
Хоразмлик аёл моливий қийинчилик туфайли фарзандларини ўлдирганига ҳеч ким ишонмайди, бироқ, бу ростдан бўлса, "Озодлик" ходимлари бу хабарга керакли таҳлил беришлари ва Ислом Карим режимининг иқтисодий аҳволини кўрсатишлари керак эди. Аммо, МХХдаги хўжайинлар бунга рухсат берармидилар?