18 November 2015
07:21 -
Ислом терроризмининг акс садоси: АҚШдаги 22 штат суриялик қочқинларни қабул қилишдан воз кечди
Ўзини-ўзи портлатиб ва атрофидаги бир нечта насронийни ўлдириб, Ислом динига хизмат қиламан, жаннатга тушаман деб ўйлайдиган аҳмоқ ислом террористлари, аслида, мусулмонларга душманлик қилаётганларини ҳамма ҳам дарров тушунмасди. Лекин, айнан шундай бўлаётганини энди ҳамма кўриши мумкин.
Маълумки, ислом терроризми Ислом динининг шундоқ ҳам паст бўлган обрўсини яна ҳам тушираётган эди, энди дунёнинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлган ислом мамлакатларидан Ғарбга қочишга тайёр бўлган юз минглаб, балки, миллионлаб мусулмонлар йўлида янги тўсиқлар пайдо бўлади.
Париждаги қонли воқеалар айнан ўша мусулмон қочқинларнинг оёғига болта уриш бўлиши аввалдан маълум эди, ҳозир айнан шундай бўлишга бошлади. Кечаги хабарларимздан бирида АҚШнинг 6 та штати суриялик қочиқларни қабул қилмайдиган бўлганини билдиргандик. Бу штатарларнинг губернаторлари сабаб сифатида Суриядан келадиган қочқинлар ичига террористлар сизиб кириши мумкинлигини, Париждаги воқеалар бундай тахминни тасдиқлаётганини кўрсатмоқдалар.
АҚШдаги CNN агентлигининг сўнги хабарларига кўра, қочқинларни қабул этишдан воз кечган штаталарнинг сони 22 га чиқибди. Бу штатларнинг ҳаммасида Республикачилар Партиясининг вакиллари губернаторлардир. Келаси йил бўладиган президентлик сайловларида шу партиядан номзод бўлиш учун курашаётганлар ҳам суриялик қочқинларни АҚШда қабул қилмасликка чақирмоқдалар. Уларнинг ичида энг машҳури - Дональд Трампдир.
АҚШ Суриядан узоқда, у ерга қочқинларнинг етиб бориши ҳам осон эмас, уларнинг асосий қисми Европадан нажот излаётгани ҳам маълум. Париждаги воқеалардан кейин бир қатор Европа мамлакатларининг раҳбарлари суриялик қочқинлар масаласида эҳтиёт бўлиш кераклигини гапиришга бошладилар. Яқинда Европа давлатлари ҳам ислом мамлакатларидан келаётган қочқинлар оқими йўлига тўсиқлар қўйишга бошлашлари муқаррар. Франция Президенти эса, бу мамлакатнинг фуқаролигини олиб бўлганларни ҳам фуқаролигини бекор қилиш ва уларни депортация қилиш ҳақида гапиришга бошлади.