Маҳаллий ахборот воситалари тарқатган хабарларнинг вақтига қаралса, Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Тошкентга кеча кечга яқин келган ва бир оздан кейин Ислом Карим тарафидан қабул қилинган.
Қизиғи шундаки, Ислом Карим Покстон Бош вазирини жудди ўзи каби давлат раҳбаридек расмий маросимлар билан кутиб олибди. ЎзАнинг хабарига кўра, "Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Навоз Шариф шоҳсупага кўтарилдилар. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар."
Ваҳолангки, Покистоннинг президенти бор, агар у Тошкентга у келса эди, дунёда қабул қилинган анъаналарга кўра, айнан уни шундай кутиб олиш керак эди.
Бу ҳам майли, Ислом Карим Покистон Бош вазири билан бирга Ўзбекистон-Покистон қўшма декларациясини имзолабди. Ваҳолангки, давлатлараро қўшма декларациялар давлат раҳбарлари томонидан имзоланади.
Бундан ҳам қизиғи, Ислом Карим ва Навоз Шарифнинг Кўксаройдаги учрашуви ҳақида бир неча саҳифалик ҳеч ким ўқимадиган хабар тарқатган ЎзА бу икки одам қўшма декларация имзолаганини тилга ҳам олмайди. Декларация имзолангани бошқа ахборот воситаларида айтиб ўтилади. Декларацитяда нима борлиги уларда ҳам айтилмайди.
Хабарлар умумий гаплардан иборат бўлгани учун Покистон Бош вазири нимага Ўзбекистонга келганини ҳам тушуниб бўмайди. Унинг бугун Самарқандга бориш айтилмоқда. Унинг бирдан бир мақсади бу тарихий шаҳримизни кўриб кетиш эмасмикан? Яккамохов Ислом Карим эса, зерикиб қолгани учун Покистон Бош вазирининг атрофида югуриб юрмаяптими? Балки, у бугун меҳмонни Самарқандга ўзи олиб борар?