17 November 2015
01:20 -
Ҳақиқий хабар "Ҳаракат"да ўқилар: Мусулмонлардан ўч олиш давом этмоқда, яна бир қурбон Туркия фуқароси бўлиб чиқди
Кечаги хабарларимиздан бирига берилган таҳлилда "Дунёниннг мусулмон бўлмаган қисми Париждаги хунрезликни шунчаки кечириб юборади деб ўйлайдиганлар янглишадилар. Бу воқеалар натижасида минглаб мусулмонлар ҳалок бўлади, ўлдирилади, юз минглаб, миллионлаб мусулмонлар у ёки бу шаклда жабрланади. Ислом динининг обрўси тушушни давом эттиради." деб ёзган эдик. Орадан бир кун ҳам ўтмасдан қилган башоратларимиз тўғри чқишга бошлади.
Туркиядаги энг машҳур "Миллиёт" газетасининг ҳозиргина эълон қилинган хабарига кўра, Франциянинг шимолий қисмида ирқчи бир гуруҳ "Париждаги ҳужумларга жавоб" дея бақириб кўзларига мусулмон бўлиб кўринган бир одамани отиб ўлдирибди. Ўлган одам Туркия фуқароси экан. Яъни, у ростдан ҳам мусулмон, аммо Париждаги террористик ҳужумларга ҳеч алоқаси йўқ.