Франциянинг тегишли органлари ўтган жумадан шанбага ўтар кечаси Парижда исломчилар уюштирган террористик ҳужумлар бўйича кенг кўламли текширувлар ўтказишни давом эттирмоқдалар. Терроористлар 7 ёки 8 киши эканлиги, уларни кўпчилигининг кимлиги аниқланибди. Уларнинг баъзилари Францияда туғилиб ўсганлар эканлиги, қолганлари мусулмон давлатларидан келганлар бўлиб, баъзилари ўзларини қочқин қилиб кўрсатаётганлари ҳам маълум бўлибди.
Уларнинг исмлари ҳам айтилмоқда, франциялик террористларнинг қариндошлари сўроқ қилинган экан, ҳамма қариндошлар теракт қилган яқинларини сал кам мақтаб, улардан бундай нарса кутмааганларини гапиришибди Бу террористик ҳужумларни ким режалаштиргани, уларни ўтказиш хусусида Судриядаги ИШИДчилардан буйруқ келгани ҳақида тахминлар тўла хабарлар тиқилиб ётибди.
ИШИД эса, ўз навбатида, бундай терактлар бошқа Ғарб давлатларида, ҳатто Вашингтонда ўтказилиши ҳақида таҳдидлар тарқатмоқдалар. Ҳамма Ғарб мамлакатлари ўз хавфсизликларни орттириш учун катта ишлар қилишаётгани ҳақида жар солмоқдалар.
Туркиянинг Анталия шаҳрида эса, кеча бошланган G20 cаммити бугун ҳам ишини давом эттирмоқда. Аммо, дунёнинг бу саммитга қизиқиши йўқ ҳисоб. Саммитнинг ҳамма мажлисларида, ҳато кеча кечки овқат пайтида ҳам (расмда), террорга қарши кураш масаласи марказий ўринда тургани айтилса ҳам, ҳеч қандай тафсилотлар берилмайди. Ҳамма лидерлар икки тарафлама учрашувлар ўтказиш билан машғуллар. Бу масалада ҳаммадан олдинда Туркия ва Россия президентлари Эрдўғон ва Путин турибди. Аммо, Барак Обама нима қилаётгани ҳақида хабарлар йўқ ҳисоб.
Францияда бўлган қонли воқеалар ва Анталиядаги саммитдан чиқариш мумкин бўлган биттагина хулоса бор - на Франция, на Ғарб дунёси ислом терроризми қаршисида нима қилишни билмайди. Террорнинг сабабчилари Ал-Қоида, Ҳизбу-Таҳрир, Толибон, ИШИД каби ташкилотлар деб ўйлашади, уларни йўқ қилсак, иш битади деб ўйлашади. Ҳамма лидерлар терроризмга қарши курашда бирлашиш кераклигини айтаётган бўлсалар ҳам, уларнинг ўзи ҳам бирлашишга ишонишмайди, чунки, манфаатлар зиддиёти ҳамма нарсадан олдинда турибди.
Ғарбнинг лидерлари истаслар ҳам истамаслар ҳам, ислом террорзимининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини ахир бир кун тушуниб етадилар ва "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, Исломда ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш кераклиги устида ўйлай бошлайдилар. Ислом уламолари ҳамма тешикларини қисиб ўтирар экан, Ислом дини шу ўзгаришларни бошқаларнинг таъсири остида қабул қилишга мажбур бўлади. Ана ундан кекйин Ислом динининг обрўси қандай бўлишини тахмин қилиш қийин мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения