Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, кеча Москвада бейсбол ўйинида қўлланиладиган битлар билан қуролланган 19 киши Авиацион қўчасидаги "Я Самарканд" кафесининг ичини вайронага айлантириб кетган. Агентлик бу воқеага ҳеч қандай таҳлил бермаган, аммо ўз-ўзидан маълумки, бу ҳужум Париждагит воқеаларнинг акс-садосидир. Бундан буён бошқа динларга мансуб экстремистлар ўзларича мусулмонлардан қасд олиш учун турли ишлар қиладилар.
Парижда исломчи террористлар тарафидан уюштирилган терактлар Ислом дини ва Ислолм дунёсининг орқасига болта уруш каби нарса бўлганини ҳали мусулмонлар тушунаётгани йўқ. Дунёниннг мусулмон бўлмаган қисми Париждаги хунрезликни шунчаки кечириб юборади деб ўйлайдиганлар янглишадилар. Бу воқеалар натижасида минглаб мусулмонлар ҳалок бўлади, ўлдирилади, юз минглаб, миллионлаб мусулмонлар у ёки бу шаклда жабрланади. Ислом динининг обрўси тушушни давом эттиради. Аслида, буларни Ислом динининг ўлим йўлидан кетиши деб тарифлаш ҳам мумкин. Англиядан кейин Франция ҳам баъзи масжидларни бекитиш қарори олгани ҳам бу фикрнинг яна бир исботидир.
Мусулмонларнинг ўзи, биринчи навбатда, Ислом уламолари динимизни ўлимдан сақлаб қолиш учун керакли ишларни қилишлари керак. Ҳозир улар ҳеч нарса қилмаётганлари Ислом дунёсига нисбатан жиноятдир. Бунинг устига, ҳозир Оллоҳ ҳам мусулмонлардан юз ўгириган бир пайтда, Ислом уламоларининг пассивлиги сиёсатчиларни бу масалалар билан шуғулланишга мажбур қилмоқда. Айнан улар дин ва мусулмонлар жамоаси олидида ўзларининг мажбуриятлари борлигини кўрсатишлари керак.
"Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш ҳақидаги таклифлари айнан шунинг исботидир. Даравоқе, унинг фикрича Ислом уламолари бирон нарса қилишга қодир эмаслар, шу сабабли бу муаммолар билан шуғулланишга мусулмон бўлмаганлар ҳам қўшилиши керак. Айнан шу йўналишда динлараро муносабатларни яхшилашга эришиш ҳам мумкин.