Тошпўлат Раҳматулла исмли аҳмоқ навбатдаги аҳмоқона мақолачасини эълон қилибди. У тожикларнинг асосан рус тилида хабар тарқатиш билан машғул бўлган 12news.uz сайтида ёзишича, Самарқанад шаҳрининг маҳаллаларида газ босими кам эканлиги, баъзи маҳаллаларда газ умуман йўқлигини танқид қилибди. Шундан кейин Самарқандга келган “Ўзтрансгаз” ташкилотининг мутахассислари аҳволни ўрганишибди ва газ босими кам жойларда босимни орттиришибди, умууман газ бўлмаган жойларга газ беришибди.
Нима ҳам дердик, "яшасин Тошпўлат Раҳматулла" деймиз ва 25 йил аввал бўлган бир воқеани эслаймиз.
1990 йилнинг 21 ёки 22 март кунлари Тошкент вилоятининг Бўка туманида ўзбеклар ва месхет турклари ўртасида тўқнашувлар чиқди, баъзи месхетларнинг уйлари ёқиб юборилди.
"Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат сайтимизда эълон қилинган хотираларида ёзишича, бирликчи журналист Анвар Усмон билан дараҳол ўша жанжал ерига етиб борган. Имкониятлари кўпроқ бўлган Ислом Карим у ерга аввалроқ етиб бориб, бирликчилар келганда митингчи ўзбеклар билан гаплашмоқда экан. Ислом Карим одамлардан "нимага бундай воқеалар бўлаяпти, нима истакларингиз бор" деб сўраса, бечора содда ўзбеклар муаммоалрнинг маҳиятини тушунтириб берадиган даражада бўлмаганлари сабабли, дўконларда шакар ва бошқа маҳсулотлар йўқлиги, маҳалла масжидининг олди асфальт қилинмагани сабабли, у ерга лой кечиб бориш кераклиги ва шунга ўхшаш майда-чуйда нарсаларни айтишган.
Ислом Карим ўша митинг жойида бўлган вилоятнинг шу соҳаларга тегишли раҳбарларини олдига чақириб, ҳамманинг олдида бўйруқ берибди: "Эртагаёқ дўконларда шакар бўлсин, бир неча кун ичида ўша жой асфальт қилинсин". Табиий, раҳабарлар "хўп бўлади" деб бўйин эгишган.
Шунда гапга аралашган Абдураҳим Пўлат шундай дебди: "Қандай бахтли инсонсизларки, олдингизга Ислом Каримовдек раҳбар келди. Ҳеч шубҳа йўқки, эртага дўконларингизда шакар бўлади, бошқа талаблар ҳам бажарилади. Аммо, азиз ўртоқлар, ўйлаб кўринг, мамлакат бўйлаб шакар танқислиги бор, сизга шакарни қаердан олиб келишади? Табиий, қўшни районлардан, кейин у ерда тўполон бошланади".
У шундай деяр-демас, одамлар бақиришга бошлашибди: "Хўш, унда нима қилиш керак?". "Мана бу жуда тўғри савол, - дебди Абдураҳим Пўлат, - кечагина сайловлар бўлди, ўша сайловларда сизлар ҳаққингизда ўйлайдиган, камчиликларнинг олдини оладиган, борларини бартараф қилиш билан шуғулланадиган одамларни сайлашингиз керак эди".
Одамлар яна бақиришга бошлашибди: "Бу ёлғондакам сайловларга борганимиз ҳам йўқ." "Шундай экан, - дебди "Бирлик" лидери, - Ислом Каримовдан ҳақиқий сайловларни қайтадан ўтказишни сўрашингиз керак".
Воқеалар қайси тарафга ктеаётгани тушунган Ислом Карим анчагина мулойимлик билан Абдураҳим Пўлатни тўхтатмоқчи бўлганда, одамлар Ислом Каримга қараб бақиришибди: "Эй, онангни фалонига фалон, ол қўлингни Абдураҳим акадан, бор сан кетавер, Абдураҳим ака билан ўзимиз гаплашамиз." Табиий, "фалон" сўзлари ўрнида ҳамма ўзбеклар биладиган аччиқ сўзлар ишлатилган.
Мана қаранг, орадан 25 йил ўтди. 25 йил аввал Ислом Карим халқни алдаб юрарди, ҳозир ҳам алдаб юрибди. Аммо, энди унинг сафига Тошпўлат Раҳматулла каби ҳаромий ифлос қўшилибди.
Агар унда ақл бўлса, халқ ва ватанинг глобал муаммоларни ёзиши керак эди. У глобал муаммолар ҳал қилинса, масалан, Ўзбекистонда демократик тузум яратилса, ошкоралик бўлса, ҳақиқий сайловлар ўтказилиб, халқнинг муаммоларига қулоқ соладиган одамлар ҳокимиятга келса, табиий газ масаласи ўзидан-ўзи ҳал бўлади. Бунга етишишни истаган халқ авваламбор Тошпўлат Раҳматулла каби режим хизматчиларини орқасидан бир тепиб узоқроққа улоқтиришга ўрганиши керак.