12 November 2015
07:48 - Ўзбекистон Латвия билан Рига портидан фойдаланишга келишибди, бу масхарабозликдан бизга қандай фойда бўлади?
Ўрсиларнинг “Новости” ахборот агентлиги Ўзбекистон бизнес-логистикасини ривожлантириш ассоциацияси Латвия стивидор (юклаш-тушириш ишлари) компаниялари ассоциацияси билан Рига портида қўшма корхона тузишга келишилганини хабар қилди. Портда ташкил этиладиган қўшма корхона юртимиз экспортчиларнинг Европадаги нуфузини оширишга хизмат қилиши лозим.

Латвия стивидор компаниялари ассоциацияси президенти Улдис Папансга Папансга кўра, Латвия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги энг йирик уч савдо ҳамкоридан бири бўлиб, ўтган йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми чорак миллиард долларни ташкил қилган.

Европанинг кичкинагина мамлакатларидан бири бўлган Латвия Ўзбекистон билан савдо қилишда учунчи ўринни эгаллар экан, демак, Ўзбекисоннинг каттароқ Европа мамлакатлари билан алоқаси йўқ ҳисоб. Шундай экан, Рига портида яраиладиган қўшма корхонадан Ўзбекистон учун пичоққа илинадиган фойда бўлишига фақат аҳмоқлар ишониши мумкин, дейди мухбримиз

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону