29 May 2009
14:02 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси “камолат”чилар билан учрашди

Холиқназар ака ҳуқуқ ҳимоячиси ва касби таълим-тарбия бўлган киши, қолаверса, оддий бир фуқаро сифатида, бу Ҳаракатнинг дастурида белгилаб қўйилган “…ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларининг ишончли ва фаол ҳимоячиси бўлиш” вазифаси қандай бажарилаётгани ёки бажарилмоқчи эканлиги, хусусан, камолатчиларнинг инсон ҳуқуқларига, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳукумат томонидан ҳар йили мажбурлаб пахта терими ва таълимга алоқаси бўлмаган бошқа иш-юмушларга жалб қилиниши каби муаммоларга муносабати ва тутажак позицияси билан қизиққан.
Камолатчилар ўз ташкилотларининг Дастури ва Низоми доирасида Холиқназар акага ўхшаш тажрибали кишиларнинг кўмак ва маслаҳатларига таянган ҳолда иш олиб боришларини, ёшларнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”да белгилаб қўйилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилажакларини гапириб, бу йил туманда ўқувчи-ўқитувчилар пахта чопиғи ёки бошқа ишларга мажбуран жалб қилинмаганини, лекин, барибир, пахта теримига ўқувчи-ўқитувчини жалб қилиш “анана”си давом этажагини айтишган.
Холиқназар ака бу “анана”нингдавом этишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаш билан биргаликда , ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳар йили мажбурлаб пахта терими ва таълимга алоқаси бўлмаган бошқа иш-юмушларга жалб қилиниши инсон ҳуқуқларининг ҳукумат томонидан қўпол равишда бузилишига яққол мисол эканлигини айтиб, бу масаладаги ўз қарашларини акс эттирган ва 1999 йилда Samarqand газетасида босилган «Таълим ва пахта» мақоласини камолатчиларга ҳадя қилган.