Бугун Оқсаройда президент Ислом Карим Россиянинг “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди. Ҳар сафар Тошкентга келганида Оқсарой дарвозасини тепиб кирадиган бу одам билан Ислом Карим Хаўзак, Шоди, Қўнғирот ва Қандим нефт конлари истиқболлари ҳақида сўзлашган.
Расмий хабарларда эса Ислом Каримнинг Алекперов билан нефт ва газ соҳаси истиқболлари, Устюртдаги конларни ўзлаштириш масаласимда сўзлашгани қайд этилади.
Ўзбекистон нефтга бой мамлакат эмас, нефть иқтисодимизда, қозоқлардан фарқли ўлароқ, ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Шунинг учун, тахмин қилиш қийин эмаски, Вагит Алекперов Ислом Карим олдига нефтга доир масалаларни гаплашиш учун эмас, Путиннинг навбатдаги топшириқларини айтиш учун келган.