29 May 2009
05:09 - Эронда террорчи-худкуш 30 кишини ўлдирди
Ўзини ўзи портлатиш эвазига душманга талофот бериш усули ислом-фантикларининг кашфиёти эди. Бу кашфиёт аввалига Исроилда қўлланилди. Аммо, бу мамлакатнинг хавфсизлик органлари шундай тадбирлар олдиларки, сўнги йилларда биронта худкуш ўзини-ўзи портлатишга имкон тополмайди. Энди мусулмонлар ичидаги турли гуруҳлар бир бирларига қарши урушда худкушлик усулини ишлатмоқдалар.

Кеча Эроннинг жанубий-шарқида Покистон чегарасига яқин жойдаги Зоҳидон шаҳарчаси масжидида ўзини ўзи портлатган тирик-бомба 30 муслмоннинг ҳаётини олиб кетди. Яна 60 киши ярадор бўлган. Бу шаҳар ҳам кирувчи Систан-Белжустон вилоятининг ҳокими Али Муҳаммаднинг фикрича, бу йил 12 июнда бўладиган президент сайлови олдидан баъзи террорист гуруҳлар Эронда беқарорлик чиқариш ниятидалар. Улар қўшни Покистон ва Афғонистондаги беқарорликдан фойланмоқчилар. // Reuters

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону