21 October 2015
17:06 -
Қирғизистон парламентининг янги таркибида ўзбеклар борми?
Бугун Қирғизистон оммавий ахборот воситалари янги парламентнинг яқиндагина сайланган депутатлари рўйхатини эълон қилдилар. Бу рўйхат ҳали узул-кесил бўлмаса ҳам, тахмин қилиш қийин эмаску, ниҳоий рўйхат бундан кам фарқ қилади.120 кишилик парламентга 6 партия вакиллари кирган. Булар – ҳокимиятдаги Қирғизистон Социал-демократик Партияси – 38 ўрин, Республика - Ота Юрт Партияси – 28 ўрин, Қирғизистон Партияси – 18, Онугуу- Прогресс Партияси – 13, Бир Бол Партияси – 12, Ота Макон Партияси – 11.
Эълон қилинган рўйхатдаги исмлардан ўзбеклар сонини аниқлаш қийин, аммо, 5-6 ўзбек борга ўхшайди. Ваҳолангки, умумий аҳолиси 5,9 млн бўлган Қирғизистонда ўзбеклар 14,5 фоизни ташкил қилади. Демак, 120 кишилик парламентда ҳам шунга мос ўлчовда депутатлар бўлиши керак, яъни тахминан 15-20 депутат.
Қирғизистонда яшайдиган ўзбеклар бизга бу хусусда бирон маълумот беролсалар, миннатдор бўламиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения
