Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрига келди. У бу ердан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўладиган Бурабай шаҳарчасига йўл олган. Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Хабарларга кўра, Ислом Карим бу ерда Қозоғистон Раҳбари Нурсултон Назарбой ва Россия президенти Путин билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
