29 September 2015
19:35 -
Тошкентдаги АҚШ элчихонасига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизматига кўра, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан элчихона ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Мазкур ускуналарнинг бири портлади, аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Айни пайтда элчихона қатъий изоляцияда эмаслиги, иш фаолиятининг нормал давом этаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг расмий матбуотида америкаликлар ёки АҚШ манфаатларига таҳдидлар ҳақида бирор гап йўқ. АҚШ элчихонаси хавфсизлик хизмати ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокида тергов ишлари олиб бормоқда.
Бундай қўлбола гарнатани АҚШга бориш учун виза ололмаган биронта аламазада одам ҳам отган бўлиши мумкин, ҳали бундай ишларда тажрибаси бўлмаган исломчи террорист ҳам. Лекин, иккинчисининг эҳтимоллиги катта. Кўрамиз, текширувлар нимани кўрсатади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения