Каъба атрофидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган жойда қурилиш кранининг 11 сентябрда қулаши натижасида ҳалок бўлган ҳожиликка номзодларнинг сони, сўнги хабарларга қараганда, 110 кишига чиқди ва ҳар бир ҳалок бўлган ҳожиликка номзоднинг оиласига тахминан 270 минг доллардан товон тўланиши маълум бўлди.
Туркия оммавий ахборот воситаларига кўра, ҳалок бўлган 110 кишидан 12 нафари турк экан. Демак, уларнинг оилаларига тўлаш учун Туркияга 3 миллион доллардан ортиқ пул келади. Ўзбекистонлик ҳожиликка номзодлардан ҳеч ким ўлмаган, демак, Ўзбекистонга ҳеч нарса келмайди.
Ҳеч шубҳа йўқки, бугундан бошлаб, энди ўзбеклар осмонлари тинч эканлиги билан мақтанишдан олдин минг марта ўйлаб кўрадилар. Қирғиз фашитлари ўзбекларни қирғин қилганда ҳам қисиб ўтирган Ўзбекистон ўзбеклари осмонимиз тинчлиги билан мағрурланишарди. Энди қилишолмайди, чунки, осмони тинч бўлгани учун тирик қолган ҳар бир ҳожиликка номзод ўзбекнинг оиласи 270 минг доллардан пул йўқотди. Бунча пул учун ўзбеклар фақат осмоннинг тинчлигини эмас, ватанни ҳам сотиб юборишлари шубҳасиз.
Бундан 26 йил аввал айнан шу кунларда 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги ҳаромийлар айнан шундай қилишган, ўзбек миллати ва ўзбекнинг ватанини орқасидан пичоқ уриб, Совет КГБсининг агенти тожик аслли Ислом Каримга сотишган эди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения