05 September 2015
04:51 -
Юсуф Жума: Халқдан кўра қўйлар зиёда
Болаликда тунларни бедорЎтказардим, юлдузлар дўст-ёр.
Саҳар чоғи боқардим пода,
Қўйлар ўтлар, кўзим самода.
Сомон йўли шоҳ байт сингари
Осмон сирли ҳайрат сингари.
Ўтди замон умримдай ёмон,
Мен-чи, пода боқаман ҳамон.
Бу эл деган пода энг тубан
Қўйлардан ҳам онгсизроқ экан.
Қўшт-қўшт десанг қўйлар албатта
Хато йўлдан қайтар ғайратга.
Бу пода-чи қашқирлар томон
Қочиб қолар, келади қирон.
Ё қочади қассоб сарига
Қассоб - подшо қирғин барига.
Қўйлар солар сасингга қулоқ
Бу эл қулоқ осмайди мутлоқ.
Парво қилмас додлаб қолсам ҳам,
Чўпон таёқ билан солсам ҳам.
Бас, чўпонлик - шоирлик, басдир,
Қассоб подшо - ҳақи, абасдир.
Халқдан кўра қўйлар зиёда
Сотиб олиб тузайин пода.
31 август, 2015 йил.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения
