26 May 2009
15:28 - Дунёнинг Шимолий Кореяга кучи етадими?
Ядровий синовлар ўтказмаслик хусусида халқаро шартномлар имзоланиб, ҳамма бу шартномаларга бўйсиниб келаётган пайтда Шимолий Кореянинг кеча ер остида ядровий портлаш синови ўтказгани дунёнинг ғазабини келтирди, дейиш мумкин. Охирги марта 960 кун аввал бундай синов ўтказган Шимолий Корея дунё жамоатчилигининг талабларини бажариб келмоқда эди. Аммо, кечадан бошлаб дунё яна алғов-далғов бўлмоқда.

Ҳозиргача 40 мамлакат, улар ичида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бор, бу синовни қоралади. БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши энг яқин замонда бу масалани кўриб чиқади ва Шимолий Кореяга қарши қандайдир чоралар қўллайди.

Лекин, нимага Жанубий Корея бундай қадам қилди, деган савол ҳеч қаерда қўйилмаяпти. Аслида, бу саволга жавоб қидириш қийин эмас. Бу масалада Москванинг қўлини қидириш керак. Ҳозир давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз Путиннинг АҚШ билан қарама-қаршиликни кучайтириш орқали ҳамма соҳада АҚШга бас келиш сиёсатини барбод қиладиганга ўхшайди. Чунки, кўринишидан, АҚШ бу инқирозда анчагина тез ва кучайиб чиқади, Россия кечроқ ва кучсизланиб чиқади.

Бундай шароитда Россия ҳамма жойда АҚШнинг оёғига болта уруш йўлини танлагани ҳам кўриниб турган нарса. Шимолий Корея ва Эронни ядровий қурол яратиш йўлида рағбатлантираётган, уларга ҳам очиқ ҳам яширин ёрдам бериб келаётган ҳам айнан Москвадир.

Шундай экан, дунёнинг Шимолий Кореяга кучи етадими, саволида “Шимолий Корея” ўрнига “Россия” дейиш тўғрироқ бўлади. Ҳозир дунёнинг Россияга кучи етмалиги эса, ҳамма тушунадиган ҳақиқатдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону