26 May 2009
12:51 -
Генерал Петреус: Афғонистонга йўллар Ўзбекистон орқали ўтади

Ўзи Ироқда дивизия қўмондони бўлган пайтидаёқ махсус йўриқнома ëзиб¸ аскарларнинг асирларга нисбатан Женева конвенциясига мос ҳаракат қилишларини талаб қилганмиз, деган АҚШ генерали “Гуантанамонинг маъсулият билан ëпилиши¸ бизнинг миссиямизга ëрдам беради. Аммо ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан мутлақ жиддият билан кўриб чиқилаëтган бу жараëнда жуда кўп қалтис жиҳатлар бор. Қанчалик мураккаб бўлмасин¸ Гуантанамонинг маъсулиятли бир тарзда ëпилиши” лозимлигини ҳам таъкидлаган.
У АҚШ қўшинлари шу йил 20 июнгача Бағдод¸ Мосул ва Бақубадан чиқиб кетишини, маҳаллий хавфсизлик кучларининг вазият учун маъсулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишига замин яратилишини алоҳида гапирган.
Радионинг мухбирининг “11 сентябр воқеаларидан 8 йил ўтиб ҳам¸ нега АҚШ ва унинг иттифоқчилари экстремистларнинг шу молиявий манбасини қурита олмади? Бу борада қандай янги ишлар қилиниши лозим¸ деб ўйлайсиз?” деган саволига генерал Петреус бунинг имкони йўқ маъносида жавоб беради. Чунки, дейди у,” Афғонистонда Толибон ҳаëт-мамоти уч манбадан келаëтган пулларга боғлиқ. Биринчи манба¸ наркотиклар контрабандасидан келаëтган улкан даромад. Иккинчиси¸ толибларнинг турли хил жиноий ишлари¸ хусусан одам ўғирлаш¸ қароқчилик ва мафия услубидаги фаолитидан тушаëтган маблағ. Ва учинчидан¸ сиз тилга олган каби уларнинг хорижий ҳомийлари¸ қўшни давлатлар¸ хусусан Форс кўрфазидаги давлатлардан келаëтган пуллардир. Форз кўрфазидаги давлатларда эса жуда катта бойлик айланади ва бу ерда Ҳавала тизими мавжуд. Бу шунчалик мураккабки¸ кимнинг қачон ва қаерга пул жўнатганини аниқлашнинг¸ бунинг кетишига тушишнинг иложи йўқ. Албатта¸ бу тизим компютерлаштирилмаганини айтиб ўтириш ортиқча. Бу ўз табиатига кўра сирли ва ҳозирча молиявий тизимдаги ҳуқуқий мезонлар доирасидан ташқарида қолмоқда.”
Қуйидаги савол ва унинг жавоби Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон учун муҳимлиги сабабли, уларни тўла келтирамиз:
Озодлик: Марказий Осиë давлатларининг бари бугун энг жиддий хавфсизлик таҳдидининг Афғонистондан келаëтгани борасида якдилдирлар. Шундай бўлса-да¸ улардан айримлари нега АҚШ ва НАТО нинг Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш уринишларида қатъият билан қатнашишга кўп ҳам рўйхушлик бермаяптилар?
Петреус: Агар биз Марказий Осиë давлатлари¸ қолаверса Россия ва АҚШ каби дунëнинг қудратли давлатлари учун нима энг манфаатли бўлади¸ деган масалага тўхталадиган бўлсак¸ бунинг Афғонистон ва Покистондан келаëтган экстремизм таҳдидини тўхтатиш эканини тан олмасликдан ўзга чорамиз йўқ. Афғонистондаги наркотиклар саноати Марказий Осиë¸ шунингдек Эрондаги минглаб одамни ўз қулига айлантириб¸ Россияга қадар етиб бормоқда. Бу каби умумий таҳдидлар биздан Марказий Осиë бойликлари ва уни таъсир доирасига олиш борасидаги янги "Катта ўйин" ҳақдаги гапларни тўхтатиб¸ кенг кўламли ҳамкорликни бошлашни сўрамоқда.
Кейинги тўрт ой давомида мен минтақадаги ҳамма давлатга бордим ва улар раҳбарлари билан алоҳида учрашдим. Марказий Осиë ҳукуматлари¸ шунингдек Россия раҳбарияти билан улар ҳудудлари орқали Афғонистонга таъминот юкларини етказиш борасида келишувга эришдик. Бу борада ҳар бир давлат билан алоҳида келишувимиз бор. Булардан энг муҳими Ўзбекистон биландир. Зотан Афғонистонга элтувчи йўлларнинг бари Ўзбекистон орқали ўтади. Ҳозирга қадар шаклланган шерикчилигимизнинг¸ келажакда муайян маънода янада ривожланишига умид қилиб турибмиз.