01 December 2004
04:00 -
19:00 - МДХ миссиясидан сих хам, кабоб хам куймайди

МДХдан сайлов жараёнини назорат килиш учун келган 5 кузатувчининг рўйхатга олиниши (аккредитациядан ўтиши) ва иш бошлашини бугун Ўзбекистон ОАВлари катта вокеа сифатида талкин этди. Шу вокеа муносабати билан кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлган учрашувда бу ерда мехмон бўлиб турган МДХ Ижроия кўмитаси раиси ва ижрочи котиби Владимир Рушайло бошчилигидаги хайъат катнашди. Сўнгра матбуот конференцияси ўтказилди
Рушайлонинг айтишича, МДХ мамлакатларидан келиши эхтимол тутилаётган 70 га якин кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) вакиллари ва бошка халкаро кузатувчилар билан “якин хамкорликда“ олиб боради (ўзимиздан шуни таъкидлаймизки, ЕХХТ ўз номидан кузатувчилар юбориш масаласини хали ўрганмокда. – «Харакат» Агентлиги).
МДХ Ижроия кўмитаси раиси ўзининг ўтган куни Ташки ишлар ва кеча Марказий сайлов комиссияси рахбарияти билан килган мулокотида сайловда иштирок этиш хукуки берилмаган сиёсий партиялар масаласи хам тилга олинганини билдирди. “Биз, энг аввало, деди у, сайловларни ўтказаётган мамлакат конунчилигига таянамиз. Шунинг учун катъий тавсия ва маслахатлар беришга хакимиз йўк.“ Яъни МДХ кузатувчилари сихни хам, кабобни хам куйдирмокчи эмаслар.
Матбуот конференциясида МДХ кузатувчилари миссиясининг Козогистон, Белорусь, Украина ва Чеченистонда ўтган сайловлардаги фаолият тажрибаси хам эслатилди. Албатта, мазкур тажриба Украинадаги сўнгги вокеалар, сал бўлса-да, Ўзбекистонда акс садо беришидан чўчиётган ва сайловга легитим тус бериб, уни тинч ўтказиб олишга харакат килаётган мамлакат рахбарияти учун аскатиши мумкин

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения