26 May 2009
10:35 - Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Кеча қатор маҳаллий нашрлар тарқатган маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудуди орқали табиий офатдан зарар кўрган тожикистонликларга Ўзбекистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдами жўнатди. 20 вагондан иборат эшалонда юборилган инсонпарварлик ёрдами сув тошқинидан зарар кўрган қўшниларимизга етказилади. Баҳорнинг серёғин келиши туфайли жиддий зарар кўрган ўзбекистонлик фермерлар ҳам саросимада қолган бир пайтда қўшниларга нисбатан ўзининг ҳотамтойлигини намойиш этишни ўйлаётган Президент Ислом Карим шаънига Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Ғуломжон Бобозода ҳам таҳсинлар ўқиди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону