25 May 2009
21:38 - Дунёнинг бойлари яширинча учрашишди
Ирландиялик америкаликларнинг İrishCentral сайти ўз манбаларига таяниб билдиришича, шу май ойининг бошларида бир гуруҳ дунёнинг энг бой одамлари Нью-Йоркдаги Рокфеллер Университетида яширинча йиғилишган. Йиғилишда дунёнинг энг бой одами Бил Гейтс ва бойлик даражаси билан ундан бироз орқада қолган Уоррен Баффет, Жорж Сорос, Давид Рокфеллер, Тед Торнер, Майкл Блумберглар қатнашган. Уларнинг ҳар бири 15 дақиқадан нутқ сўзлаб, дунёдаги молиявий-иқтисодий инқироз ҳақида ўз фикрларини билдиришган.

Йиғилиш қатнашчиларининг аниқ сони билдирилмайди, аммо улар ичида Форбес журналида эълон қилинадиган бойлар рўхатига кирувчи бир қатор исмлар борлиги айтилган. Мана ўша исмлар - Bill Gates (1), Warren E. Buffett (2), Michael R. Bloomberg (17), George Soros (29), Eli Broad (93), Oprah Winfrey (234), David Rockefeller Sr. (305), Ted Turner (376), Peter G. Peterson (430), Julian H. Robertson Jr. (559) ve John Morgridge (647). Қавс ичидаги рақам - ҳар бир бойнинг Форбес рўйхатидаги ўрнини кўрсатади.

Исмларга қараганда Нью-Йоркда асосан АҚШлик бойлар тўпланишган. Бойлар ташвишдами, демак, ишлар яхши эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону