25 May 2009
02:32 - Quest Net нинг Ўзбекистондаги вакиллари устидан жиноят иши қўзғатилди

1998 йилдан бошлаб дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида фаолият бошлаган Quest Net виртуал бизнес тармоғининг мамлакатимиздаги вакиллари устидан Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш Департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур виртуал тармоқнинг мамлакатимиздаги етакчилари Тожикистон фуқароси Хуршид Тўйчиев ҳамда Эрон фуқароси Фарид Ҳасан Табарий эди. Мазкур тармоққа аъзо бўлиш бадали 600 АҚШ доллари бўлиб, аъзо бўлган шахслар ўзларидан сўнг аъзолар сонини қанчалик кўпайтирса, ўша бадаллардан даромад қилиши кўзда тутилган.

Тармоқ аъзоларидан бирининг таъкидлашича, мазкур виртуал бизнес эгалари кишиларни ишонтириш учун бадал эвазига янги мижозларга Швейцария соатлари ҳамда Хитой дориларини етказиб беришган. Мазкур тармоқнинг бош идораси Гонконгда бўлиб, у Ўзбекистонда тегишли лицензиясиз фаолият кўрсатган. Тармоқ аъзолари орасида ҳатто ҳукумат раҳбарлари ҳам бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону