24 May 2009
14:31 -
Петрбургдаги мусулмонлар ОМОН томонидан калтакланганлиги айтилмоқда
“Макка” диний ташкилоти бошлиғи Ринат Валиевнинг хабарига кўра, жума намози пайтида тўқмоқлар билан қуролланган омончилар каттик бақириқлар остида мачитга бостириб киришган. Катта пропорщик формасидаги милиционер “Ҳамма қўлларини кўтариб девор ёнига турсин! Акс ҳолда ҳаммангни ўлдириб ташлаймиз”, деб дағдаға қилган.
Шу ерда юздан ортиқ мусулмон қаттиқ калтакланган. Уларнинг пуллари, мобиль телефонлари ва ҳаттоки “ҳалол” гўштларигача тортиб олинган.
Валиевнинг таъкидлашича, бу мачит яқинидаги бозорда ишловчи тожик миллатига мансуб кишилар кўпроқ жабр кўрганлар. Петрбург Ички ишлар бошқармасининг бу воқеа юзасидан тушунтириш беришича, шу куни Апраксинск дворида Федерал Миграция хизмати томонидан нолегалларни аниқлаш бўйича маҳсус операция амалга оширилиб , фақатгина паспорт ва руҳсатномаларгина текширилган ҳалос, аммо, ҳеч ким мачитга бостириб кирмаган.
Шунингдек ГУВД ходимиларининг фикрича, бундай воқеалардан “диний” ёки “сиёсий“» айб ахтаришдан қонунбузар нолегалларгина мафаатдор бўлиши мумкин. // Эхо Москвы