18 July 2015
19:01 -
Сунний ўлимчи-террорист Рамазон ҳайитини Ироқда 100 дан кўпроқ шиани ўлдириш билан қутлади, сунний-шиа урушини тўхтатиш керак

Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, бу террористик акт учун маъсулиятни бўйнига олган ИШИД ўз баёнотида бу ҳужумнинг мақсади “рад этувчиларни”, яъни суннийликни рад этувчи шиаларни, нишонга олиш бўлганини билдирибди. Ўзини суннийликнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатаётган ИШИД ҳамма мусулмонлар учун умумий бўлган исломий байрамларда ўзини зўравонликдан узоқроқ тутиш суннийларнинг ҳам суннати эканлигини унутибди.
Ҳамма динларда турли оқимлар - ҳокимият учун кураш натижасида пайдо бўлганини, ҳали ҳам ҳокимият учун курашда ўша диний оқимлар оддий қурол бўлиб қолаётганини ақлли одамлар яхши биладилар. Мана ҳозир Ироқда шуни кўриб турибмиз.
Инсоният ҳали ўз ичидаги муаммоларни урушсиз, қон тўкишсиз ечиш даражасига етиб келмади. Айниқса, ривожланмаган давлатларда уруш ҳар қандай муаммони ечишнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда. Аммо, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилса, муаммоларнинг катта қисми йўқ бўлади, энг камида, шиалар билан суннийлар бир бирларининг қонини тўкишдан тўхтайдилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения