24 May 2009
13:11 -
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Холиқназар Ғани Канада элчихонасининг вакили билан учрашди
Самарқандга меҳмон бўлиб келган Канаданинг Москвадаги элчихонаси Сиёсий бўлимининг бошлиғи Денис Шуинар кеча “Бирлик” партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилояти ташкилоти раиси Холиқназар Ғани билан учрашди. Учрашув меҳмоннинг ташаббуси билан амалга оширилди.
Жаноб Шуинар Канаданинг Ўзбекистонда элчихонаси йўқлигини, фақат кам сонли ходимлари бўлган кичик бир консулхонаси борлигини, Москвадаги элчихона Ўзбекистон бўйича ваколатга эга эмаслигини, ўзи бу ерга Ўзбекистондаги, хусусан Самарқанддаги инсон ҳуқуқларига доир аҳвол билан танишгани келганлагини билдирди. Табиий, суҳбат шу мавзу атрофида бўлди.
Холиқназар Ғани ўзининг фақат ҳуқуқ ҳимоячиси эмас, айни замонда мухолифат фаоли ҳам эканлигини билдириб, Ўзбекистонда, айниқса Самарқандда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари оғир шароит, ҳукуматнинг қаттиқ таъқиб-тазйиқлари остида фаолият кўрсатишаётгани, улар биргаликда иш олиб бориишаётгани учунгина оз бўлса ҳам бир нарсаларга эришаётганлари ҳақида гапирди. Инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига мисол сифатида ўқувчи-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим жараёнларини тўхтатган ҳолда ноқонуний тарзда пахта терими ва бошқа ишларга мажбуран жалб қилиниши, “Бирлик” Партияси ва кўплаб ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинмаётганини келтирди.
Жаноб Шунар “Бирлик” Партиясининг асосий мақсади, ғоялари ва иш усуллари билан қизиқди, Холиқназар Ғанининг “Мақсадимиз – демократия, дунёвий демократик давлат қуриш” деган жавобидан қониққанини билдирди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳвол ҳам тилга олинди. “Бирлик” фаоли канадалик меҳмонга вазиятни англатар экан, меҳнатга лаёқатли аҳолининг энг сара аксарияти иш-маош ахтариб чет элларга чиқиб кетгани, Россияда ишлаётган ўртача гастарбайтернинг ойлик маоши 500 доллар бўлгани ҳолда Ўзбекистонда университет доцентининг ойлиги 200 доллардан ошмаслиги, қарилик бўйича максимал пенсия 100 доллар атрофида эканлиги ва бошқа фактларни эслатиб, иқтисод чуқур инқироз ичида эканлигидан ташвишда эканлигини, аммо, ҳукумат, мухолифатнинг бу хусусдаги таклиф-мулоҳазаларига эътибор бермаётганини урғулади.