21 May 2009
19:30 - Ўзбекистонда ушланган 27 кишини Қозоғистонга бериш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда
27 нафар Қозоғистон фуқароси Қорақалпоғистонда ушлангани ҳақидаги хабар сайтимизда ҳам берилганди. Казинформ агентлигининг билдиришича, Оқтепа вилоятида яшайдиган 34 Қозоғистон фуқароси шу 21 март куни бир Камаз ва бир неча енгил автомобилда Қозоғистон ичидаги қўшни вилоятга ишга кетаётганда йўлда адашиб қолиб, Ўзбекистон ҳудудларига ўтиб қолган ва уларнинг 27 нафари ўзбек чегарачилари томонидан қўлга олинган, 7 киши қочишга улгурган.

Ҳозир Қозоғистон тарафи бу 7 кишини ҳам ҳибсга олган. 34 кишининг ҳаммаси устидан иқтисодий контрабанда айби билан жиноий иш очилган. Бу иш бўйича текшириш олиб бораётган гуруҳ Ўзбекистонга келган ва ҳозир ҳамма ушланганларни Қозоғистонга бериб юбориш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда. Бугун Қозоғистон Бош прокуратурасидаги брифингда музокаралар олиб борилаётгани тасдиқланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону